Янгиликлар

Ташкилотлар, корхоналар ва жамоат бирлашмаларига

Печать
PDF

 

  • Юртимиз муcтақил давлат сифатида таркиб топган дастлабки даврларданоқэртанги кун эгалари бўлган баркамол авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратила бошланди. Мазкур жараённи чуқурлаштириш мақсадида 1997 йил Ўзбекиcтон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий даcтури», Президентимизнинг 2010 йил 27 январдаги “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисида”ги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2012 йил 28 майдаги  ПП-1761-сонли Қарорлари  қабул қилинди.

 

  • Ушбу Қарорларни ижро этиш мақсадида«Дарс Инфо Сервис» МЧЖ  жамоаси томонидан ўзбек таълим тизимига мослаштирилган «SMS-дневник (кундалик)» ижтимоий-дастурий махсулоти яратилди. Бу мохир инструмент орқали ота–оналар ёки васий ва хомийларнинг  уяли алоқа телефонига фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар, яъни: ўқув масканига ўз вақтида келиш, кун давомида олинган баҳолар, эртанги кунлик дарс жадвали хамда уй вазифалари, ҳулки, фарзандига тегишли бўлган, ўқув масканидаги барча маълумотлар ва индивидуал SMS-хабарлар келади. Бунда ўқувчилар  шахсий электрон карталар билан таъминланиб, ушбу пластик карта орқали ўқув юртига турникетга ўрнатилган радио ускунадан тегишли тартибда  видеорўйхатдан ўтадилар. Шу вақтнинг ўзида ота-оналарнинг уяли телефонларига фарзандининг ўқув юртига қайси вақтда кириб  ва чиқиб кетганлиги  ҳақидаги тезкор (оператив) маълумот СМС тарзида  юборилади. Ўқув юрти маъмурияти  эса, ушбу комплекс орқали тезкор тарзда ўқувчининг ҳулқи ва давомати ҳақида тегишли маълумотга  эга бўлади.

 

  • «SMS-кундалик» дастуримизнинг функционал вазифаси хозирги замон ўқув тизими ва тарбиялаш концепциясига тўлиқ жавоб беради. Ота-оналар ва ўқув масканлари ўртасида мохир ва таъсирчан воситачи бўлиб, хизмат қила олади ва улар ўртасидаги алоқаларни тубдан яхшилайди. Дастуримизни тадбиқэтиш жараёнида ўқитувчилар ва устозлар мехнатини  маънавий рағбатлантириш имкониятини яратиб беради. Ушбу дастур келажакда Республикамиз таълим тизимида умумий маълумот-хисоб муҳитининг қурилишига пойдевор бўла олади.

 

  • Баён этилганларни инобатга олган холда, Сиздан Республикамизнинг таълим тизимига  «SMS-дневник (кундалик)» дастурини жорий қилишда хомийликликни амалга оширишда    амалий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз ва олдиндан ўз миннатдорчилигини билдирамиз.

 

 
«SMS-дневник». Кимга кўпроқ керак ?
 

Статистика

Фойдаланувчилар : 1
Мақолалар : 24
Хаволалар : 1
Кўрилган материаллар : 79718

Фойдаланувчилар

Хозир 32 мехмонлар онлайнда